10 апрель Абдулла Кодирий таваллуд топган кун.Ўзбек адабиёти намояндаси, миллий романчилик асосчиси Абдулла Кодирийнинг таваллуд куни. Ёзувчи кайси йилда тугилгани хакида шундай ёзади: “Мен кайси йилда ва кайси ойда угилганимни билмайман. Хар холда бемавридрок бўлса керак, камбагал богбонлик билан кун кечирувчи бир оилада тугилиб, якинларимнинг сўзларига караганда, мустабид Николайнинг тахтга ўтирган йилида тугилганман”. Агар тарихга мурожаат  қиладиган бўлсак, император Николай 1894 йилда тахтга ўтирган. Демак, Абдулла Кодирийнинг таваллуд топган пайти 1894 йил бўлади. Аммо адиб хаёт вактида тугилган йилини баъзан 1895, баъзан 1896 деб хам кўрсатган экан.

a-qod.jpgУЛУF одамларнинг табиати ҳам УЛУF бўлади. Улкан сўз санъаткори, истеъдодли романнавис, моҳир шоир ва. дpaмaтypг , ҳажвчи ва таржимон Абдулла Қодирий ўзининг эзгу мақсадлари йўлидаги шижоа­ти, фавқулодда ноёб истеъдоди, жасорати билан халқимиз маданияти, адабиёти тарихида ёрқин изқолдирган, кўп асрлик миллий адабиётимиз риво­жида янги боск,ични бошлаб берган УЛУF сиймо­лардан биридир. Албатта, бугунги китобхон ёзувчининг икки машҳур “Ўткан кунлар” ва «Меҳрабдан чаён” романларини яхши билади

.a3.jpg

  Абдулла Қодирий (тахаллуси Жулқинбой) 1894 йилнинг бахорида Тошкентнинг Бешёғоч дахасидаги Эшонгузар махалласида дунёга келади.Отаси Қодир бобо йигитлик чоғларида хонларга саркорлик қилган, савдо-сотиқ юмуши баҳонасида кўпгина шаҳарларни ва ўзга мамлакатларни кезган, дунё кўрган одам бўлган. Кексайгач эса боғбонлик билан кун кечирган. Онаси Жосият биби уй бекаси бўлган.            Ёзувчининг ёшлик йиллари хийла қийин кечади. Эски мактабларда бошланғич билим олиши ҳам тартибли бўлмаган.Лекин бу Қодирийнинг билимига, адабиётга қизиқишини асло сўдирмайди. Кейинчалик рус-тузем мактабида ўқиб, уни 1912 йили аъло баҳолар билан битиради. Бунинг учун уни Тошкент генерал-губернатори Самсонов кумуш соат билан тақдирладиa12.jpg.Қодирий билан бирга тахсил олган Акмал Икромов қуйидагиларни ёзган: “… Абдулла иккимиз бир партада тўрт йил ўтириб, мунтазам илм олдик. У вақтларда мен Абдулланинг ёзувчиликка бўлган хавасини , қобилиятини пайқамаганман. Аммо Абдулла дарсларда илғор ва ёшликдан меҳнат­каш эди. У ўқишдан бўшаган ва таътил кезларида қариб Iқолган отаси ёнидан кириб, боғ ишларига қарашар, Раҳимберди акаси билан васса бозори­га тушиб, тоқи йунишар эди. Баъзан дарс чоғида у «буни қара Акмал», дебмеҳнатдан қавариб, қадоқ бўлиб кетган қўлларини менга кўрсатар.эди» .Мактабни тугатгач, мануфактура билан савдо қилувчи Расулмуҳаммад­бойнинг дўконида приказчик (мирза) бўлиб ишлайди.Бу савдогар бой инсофли, очиқ кўнгил, мулла, зиёли­ларни ҳурмат қиладиган киши эди. Бу одам хонадонида яшаб, унинг савдо дуконида ишлаб юрган Абдулла замонасининг кўпгина илғор олим  ва зиёлилари билан танишади. Ўз били­мини ошириш учун Кукалдош, Абул­қосим мадрасаларида таҳсил олади.a1.jpgШу орада матбуот (газета, журналлар) билан танишади ва ўзи ҳам гавета­ журналларга хабар ва мақолалар ёзабошлайди. Ёш ёзувчининг ижодий фаолияти шундай бошланади.ОтасиҚодир бобо 72-73 ёшларни қоралаган вақтда дунёга келган

Абдулла 1914 йили 20 ёшларида Расулмухаммадбойнинг катта қизи Рахбарбонуга уйланади.Абдулла К;одирийнинг бундан кейинги ҳам тотув, ҳам серташвиш ҳаёти, фаолияти умр йулдоши Раҳбарой билан, кейинчалик бирин-кетин дунёга келган фарзандлари- Назифа, Хабибулла, Адиба, Масъуд ва Анисалар билан кечади.Абдулла Қодирийнинг ижоди тез камол топади. Адиб ўз таржимаи ҳолида ёзади:   abdul3.jpg

“… 1913 йилда ўзбекча «Садои Туркистон», «Самарқанд», «Оина» газеталари чиқа бошлағоч, менда шуларга гап ёзиб юриш фикри уйғонди_. 1913 йилда чиққан «Па.даркуш» таъсирида . «Бахтсиз куёв» деган театр китобини ёзиб юборғаним­ни ўзим пайқамай қолдим (1915 йилда). Яна шу йилда театрларда чиқиб турғон   ҳикоя ва рўмонларга. тақлидан«Жувонбоз» отлиқ ҳикоячани ёзиб, ношир топилмағо­нидан, ўзим нашр қилиб юбордим. Николай тахтдан йиқилғондан кейин оддий халқ милициясига кунгилли бўлиб ёзилдим…».

Адибнинг илк ижоди 1913-1914 йилларда бошланган бўлиб, дастлаб у шоир сифатида қалам тебратди. У “Ахволимиз”, “Миллатимга”, “Туй”, “Фикр айлағил” каби шеърларида миллатдошларини жаҳолат ва  хуро­фотга қарши чақириб, маърифатпарвар шоир сифатида

майдонга чиқади. Бу шеърлар жадид адабиётининг илк намуналари сифатидамайдонга чиқади. Бу шеърлар жадид адабиётининг илк намуналари сифатида муҳим қийматга эга.

  Ўша йиллари “Ҳеч ким билмасин” сахна асари, “Улоқда”, “Жинлар базми” каби жиддий , бидиий жиҳатдан пишиқ ҳикоялар ҳам яратди. Абдулла Қодрий “Муштум” журналини бешигини тебратган адиблардан. Журналнинг илк 1923 йил 13 февраль сонининг биринчи сахифасини Жулқунбой “Муштум таърифида” номли мақоласи билан бошлаб берган. Унда журналнинг дастури белгилаб берилган. Айтишларича журналга “Муштум” деган номни хам Абдулла Қодирий қўйган экан.            1924-йили Абдулла Қодирий Брюсов номидаги СССР Давлат журналистлари иниститутида тахсил олади. Бир йил ўтгач, оилавий шароити танглидан ТОшкентга қайтиб келади ва “муштум” журналида штатсиз мухбир бўлиб ишлайди.            Ёзувчиниг ижодий меросидан ўрин олган саксондан ортиқ катта-кичик ҳажвиялари ўз мавзуи, жанри жихатдан юир-бирини тўлдриб, ўз миллий хажвияси заминини яратган. Унинг “Тинч ин”, “Калвак Махсумнинг хотира дафтаридан”, “Тошпўлат тажанг нима дейди?” каби хажвий хикоя ва қиссалари адиб ижодида ҳам,  умумадабиётимиз ривожида ҳам муҳум аҳамиятга эга.          

a7.jpg  a8.jpg a10.jpg a16.jpga6.jpg a9.jpg

ХХ аср адабиётида “Ўтган кунлар” чалик машхур бўлган асар топилмайди. У
вактларда замонавий ўзбек насри хали оёкка турмаган эди. “Ўтган кунлар”
халкимизнинг ана шундай асарларга чанкоклигини билгандай ёзилган эди. Романни
нима машхур килди, деган саволга жавоб бериш учун адабиётшунослар хали-замон
бахс киладилар. Абдулла Кодирий махорати замон ёзувчилар учун мактаб вазифасини
ўтаяпти.
Отабек ва Кумуш киссаси ўзбек халк огзаки ижодидаги гўзал севги хиссаларига хам,
мумтоз адабиётимизнинг энг машхур мухаббат достонларига хам хамоханг келади.
Балки шу нарса роман чоп этилиши биланок уни эл орасида машхур килгандир?
Абдулла Кодирий асарлари ўзбек тилининг энг гўзал томонларини кўрсата олганки,
сўзлар гўё мусика янглиг дилга кўчади.
“Ўтган кунлар” биринчи марта 1923-24 йилларда “Инкилоб” журналида босилади.
Аникроги, романнинг айрим боблари чоп этилади.
Айтишларича, мана шу бобларининг ўзиёк журналхонларда кизикиш уйготади. Одамлар
чойхоналарда, бир-бирларининг уйларида давра куриб, бирон ўкимишли кишига
журнални ўкитиб, тинглашар экан.
Хабибулло Кодирий яна бир вокеани хикоя килади.1932 ёки 1933 йил ёзида Абдулла
Кодирий ўглини олиб Эски Жўва бозорига тушади-да, китоб сотиб ўтирган ёймачи
саххоблар олдига бориб, ёйиб кўйилган китобларни кўра бошлайди. Шунда титилиброк
колган “Ўтган кунлар” га кўзи тушади. Ёзувчи китобни олиб, сотувчидан:-
Китобингиз неча пул? – деб сўрайди.- Йигирма сўм.- Ўн сўм берай?- Йўк, бўлмайди,
ука, – чол китобни олиб кўяди-да: – бу китобни биласанми, ука, “Ўтган кунлар”,
дейдилар. Отабек, Кумушбибиларни эшитганмисан? Ўкисанг, йигирма эмас, кирк сўм
хам берган бўлардинг… – дейди.
Шундан кейин Кодирий китобни йигирма сўмга сотиб олади. Чунки уйида китобидан
атиги битта нусха колган экан, холос. Шунинг учун яна битта нусхасини эхтиётдан
олиб кўйиш керак, деб юрар экан.
Китобни кўлтиклаб, растадан ўттиз кадам юрар-юрмас, халиги чолга кимдир “Сиз
китоб сотган одам Абдулла Кодирий бўлади”, деган шекилли, чол “Жулкунбой ака!
Жулкунбой ака!” – деганча ёзувчининг оркасидан халлослаб чопиб келади.
Узр, сизни танимабман. Одобсизлик килибман, пулингизни кайтиб олинг, сиздан пул
олсам уят бўлади.
Шунда Абдулла Кодирий кулиб:Текинга китоб олиш менга хам уят. Ахир сиз хам
китобни текинга олмагандирсиз? Мана, шу бахонада танишиб олдик. Энди яхши
китоблар келса, саклаб кўяверинг, ўзим сиздан сотиб оламан, – дейди.
Шу вокеадан кейин бу киши (исми Исахон) ёзувчи билан ошнолашиб колади, нодир
китоб топса, Кодирийга келтирадиган бўлади. Бу вокеанинг ўзи Абдулла Кодирий
кандай одам бўлганини, халк уни кандай ардоклаганини кўрсатади.
Кодирий ёш курбон бўлди. Аммо у ўзига “Ўтган кунлар” ва “Мехробдан чаён”
асарлари мисолида хайкал кўйиб кетди. Биз хамон унинг асарларини мўъжиза каби
ўкиймиз.
Отабек ва Кумушбиби биз учун мухаббат рамзига айланди. Раъно ва Анвар эса биз
учун ибрат бўлиб колди.

a21.jpg a17.jpg a19.jpg a4.jpg abdul12.jpg a20.jpg

МУАЛЛИФ: Тошкент шахар педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва малкасини ошириш иниститути “Математика,информатика ва физика ” кафедраси катта укитувчиси ИСМОИЛОВА ХАМИДА АБДУЛЛАЕВНАxamida1.jpg